ИЛЕК

ИЛЕКҚозоғистон ва РФдаги дарё. Урал дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 623 км. Ҳавзасининг майд. 41300 км2. Муғожар тоғининг ғарбий ён бағирларидан бошланади. Ўртача сув сарфи қарийб 40 м3/ сек. Даре қайирлари ўтзор, чангалзор ва ўрмонлар билан қопланган. Асосан, қордан тўйинади. Нояб. нинг 2-ярмида музлаб, апр. нинг 2-ярмида муздан бўшайди. Асосий ирмоғи — Хобда. Илек соҳилида Оқтўба ш. жойлашган. Илек ҳав-засида фосфорит конлари бор.

Next Article

ИЛИ