ИЛГАК

ИЛГАК — 1) кўтариш машиналарининг юкни илиб кўтариш учун мўлжалланган эгик шохли детали; юкларни ёки юкни қамраш мосламаларини кўтариш машиналарининг пўлат арқони (канат) га ёки занжирларга илишда фойданаланилади. Енгил (75 кг гача) юкка мўлжалланган. Илгак бир ёки икки шохли бўлиб, пўлатдан болғалаб ёки қуйиб тайёрланади, оғир юкларни кўтариш учун алоҳида пластинкалардан йиғиб тайёрланадиган Илгаклар ишлатилади;

2) транспорт машиналарига тир-кама (прицеп) ни улаш учун мўлжалланган деталь; мас, тракторга тиркамани улайдиган Илгак ; 3) эшик ва дера-заларни ёпиш учун ишлатиладиган мослама;

4) кийим-бошга қадаладиган мослама;

5) бирор нарсани илиб, осиб қўйиш учун хизмат қиладиган бир учи кайрилган мослама, илмоқ. Mac, гўштни, қаймоқ солинган коса чамбарагини осиб қўйиш учун ишлатилади. Бундай Илгакни ёғочдан ҳам қилиш мумкин.