ИЛГАРИЛАНМА ҲАРАКАТ — қаттиқ жисмнинг энг содда ҳаракати; бунда жисм сиртидан ўтказилган исталган тўғри чизиқ (мас, АВ тўғри чизиқ, расм) шу жисмнинг ҳаракати вақтида ўзига ўзи параллел ҳаракатланади. Бошқача айтганда Илгариланма ҳаракат — қаттиқ жисмнинг қамма нуқталари бир хил траектория чизиб ҳаракатланиши. Илгариланма ҳаракат қилаётган қаттиқ жисмнинг ҳамма нуқталари ўзаро параллел траекториялар чизади, ҳар бир нуқтаси тезлик ва тезланиш, йўналиш ва миқцор жиҳатдан ҳар доим бир-дай бўлади. Шунинг учун Илгариланма ҳаракат қилаётган қаттиқ жисмдаги ҳамма нуқталарнинг ҳаракатини текшириб ўтирмасдан бирор нуқтасининг ҳаракатини текшириш кифоя. Демак, қаттиқ жисмнинг Илгариланма ҳаракат кинематикаси нуқта кинемати-касидан фарқ қилмайди (қ. Кинематика).
Йўлнинг тўғри чизикли қисмидаги ҳаракат, мас, тепловоз шатуни, ғилдирак ўқлари, поршенлар ва б. ҳаракати Илгариланма ҳаракат дир. Мас, механизмнинг АВ ва CD кривошиплари айланганда ВС стержень Илгариланма ҳаракат қилади.