ИЛҒАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-а.) — Хоразмшоҳлар давлатинннт ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатцягш ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муқаммад Хоразмшоқ Жанд ва Ёркенд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату маликка ёрдамга жунатган. Банокат гарнизони, асосан, анғлилардан ташкил топган бўлиб уларга Илғату малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақ-ту ва Буқа бошчилигида 5000 кишилик қўшин жўнатган. Булар теваракатрофдан уларга қўшилган қўшинлар билан Банокатни қамал қилганлар (1220). Илғату малик раҳбарлик қилган шаҳар мудофаачилари 3 кун мобайнида мўғуллар билан қаҳрамонона жанг кидали. Бироқ кучлар тенг бўлмагани бо-исидан қамалнинг тўртинчи куни Банокат таслим бўлган. Мўғуллар шаҳар аҳолисини шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, уларни жангчилар, ҳунарман-длар ва оддий фуқароларга ажратган. Сўнгра жангчиларни қилич билан чо-пиб, камон билан отиб ўлдирганлар, қолган халқни минглик, юзлик, ўнликларга ажратган. Ёшларни ҳашар сифатида олиб Хўжанд томон юриш қилишган.