ИЛҒОР, илға (қад. туркийча — тез ҳаракат қилмоқ, ҳужум қилмоқ) — 1) 6—8-а. ларда туркий халқларда кўшиннинг олд томонида борувчи ҳарбий қисм, авангард. Кўк Турк хоқонлиги черигида йизак, жизаг, илки су; қорахонийлар, хоразмшоҳлар қўшинида язак, темурийлар, шай-бонийлар ҳамда сўнгги хонликлар ар-миясида манглай, ҳиравул, талоя (толийъа) каби истилоҳ Илғор маъносида истеъмолда бўлган;
2) суворийларнинг қўққисдан уюштирган ҳужу-ми, ўлжа олиш мақсадида қилинган босқин, ғорат маъносида эски ўзбек тилида кенг қўлланишда бўлган; «Қосимбек ва Иброқим Сору ва Вайс Логарий бошликларни икки тарафга илғор йиборилиб эди» (Бобурнома, 58).