ИЛҲОМ

«ИЛҲОМ» — театр-студия. 1976 й. да М. Вайль томонидан «Театр ёшлари тажриба студияси» номи билан ташкил бўлган. 1989 й. дан ҳоз. номда. Спектакллари ўзбек ва рус тилларида. «Илҳом» котила драматик санъат мактаби ва труппаси фаолият кўрсатади (1995 й. дан). Студиянинг асосий мақсади — театр санъатида янги ифода воситаларини излаш ва тажриба қилиш, ёш драматург, актёр ва реж. ларнинг илк чиқиши (дебют) ларини уюштиришдан иборат. Энг яхши спектакллари: «Ўрдак ови» (А. Вампилов), «Кўшиқ учун ўлим йўқ» (Г. Лорка), «Жамоат фикри» (А. Баранга), «Муҳаммад, Мамед, Мамеш» (Ч. Ҳусаинов), «Тикансиз типратиканлар», «Оқ отлар учун вальс», «Темир хотин» (Ш. Бошбеков), «Масхарабозлар учун регтайм», «Оппоқ, оппоқ қора лайлак» (А. Қодирий асарлари асосида), «Бахтли гадолар» (К. Гоцци) ва б. Ж. Обидов, К. Арутюнян, А. Завьялова, Б. Матжонов, М. Каминский, М. Турпишчева, Б. Зокиров кабилар театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бадиий раҳбари — Марк Вайль.