ИЛИ ҚЎЗҒОЛОНИ

ИЛИ ҚЎЗҒОЛОНИ (1864-66) – Хитойдаги тайпин қўзғолони таъсирида Шарқий Туркистондаги тунган ва уйғурларнинг миллий озодлик ҳаракати. 1863 й. охирида Или жоньжуни (волиси) га тунганларни қириб ташлаш ҳақида Пекиндан юборилган махфий кўрсатма қўзғолонга сабаб бўлди. Қўзғолон тезда бостирилиб, унинг раҳбарлари қатл этилди. Бироқ, халқ ҳаракати тўхтамади. 1864 й. окт. да Или аҳолиси устма-уст соликларга қарши Абду-расул Ҳакимбек раҳбарлигида яна қўзғолон кўтарди. Қўзғолончилар Ғул-жанинг хитойлар яшайдиган маҳалла-сига тўсатдан кечаси ҳужум қилиб, кўп қурол-аслаҳаларни ўлжа олди. Тезда Тикас, Чилпанза қўрғонларини ишғ-ол қилди. 1865 й. 20 дек. да Баяндой қалъаси портлатилди. 1866 й. бошларида манжур аскарларининг асосий қисми жойлашган Ғулжа қалъалари ҳам қўлга олинди. Шундай қилиб, 1866 й. 23 янв. да Или ўлкасининг барча туманлари манжурлардан тозаланди. Или қўзғолони давомида уйғур ва тунганларнинг мустақил давлати — Или султонлиги ту-зилган.