ИЛИ СУЛТОНЛИГИ

ИЛИ СУЛТОНЛИГИИли қўзғолони даврида Шарқий Туркистонда ташкил топган уйғур-тунган давлати. Тунганлардан Тожи охун, уйғурлардан Муаззамхон ҳукумат бошлиғи қилиб тайинланди. Иккаласи келишиб, фармон чиқариш ҳуқуқига эга бўлишди. Кенгашда давлатнинг қуйи органлари ҳам сайланди. Или султонлигида махсус ҳарбий идора ва мунтазам қўшин бўлмаган, уруш ҳаракатлари бошланганда, аҳоли ўз от-улови, озиқ-овқат ва қуроллари б-н етиб келган. Ҳукумат манжур мансабдорлари ва Хитой аскарларининг ерларини деҳқонларга бепул тақсимлаб берди, камбағал деҳқонларни уруғлик учун ғалла, ем-хашак ва от-улов билан таъминлади. Кўп соликларни бекор қилди. 1871 й. Или ўлкасини Еттишаҳар ҳукмдори Ёқуббек томонидан ишғ-ол этилишига йўл қўймаслик мақсадида, бу ерни подшо Россияси эгаллади. Шу б-н И. с. тугатилди. 1881 й. ги Петербург шартномасига мувофиқ, Или ўлкаси Хитойга қайтариб берилди.

Prev Article

ИЛЕК