ИЛИ

ИЛИХитой ва Қозоғистондаги дарё. Шарқий Тяньшандан Текес ва Кунгес дарёлари номи билан бошланиб, Синьцзянда (Хитой) бирга қўшилади ва Балхаш кўлига қуйилади. Узунлиги (Текес б-н бирга) 1439 км, Кунгес ва Текеснинг қўшилган еридан ҳисобланса 1001 км. Ҳавзасининг майд. 140 минг км2. Ўнгдан йирик Қош ирмоғи қўшилгандан кейин Или кенгаяди ва серсувроқ бўлиб оқади. Қуйилиш жойида узун ва тор дельта ҳосил қилган. Қор ва музликлардан сув олади. Дек. да музлаб, мартда муздан бўшайди. Ўртача сув capфи қуйилиш жойида 329 м3/сек. Қапчиғай ГЭС ва сув омбори қурилган. Или катта ирригация аҳамиятига эга. Асосий ирмоқлари: Қош (Хитойда), Хўргўс (ўнгдан), Чилик, Чарин, Талғар, Қаскелен, Крути (чапдан). Ғулжа ш. дан Қозоғистоннинг Бақанас при-станигача кема қатнайди.

Loading...