«ИЛИАДА» (Ilias) — юнон эпик достони. Гомер ёзган деб тахмин қилинади. Афтидан, мил. ав. 13-а. даги Илион, яъни Троя уруши ҳақидаги ривоятлар асосида 9—8-а. ларда пайдо бўлган. Гекзаметр (мусаддас) ўлчовида ёзилган (15700 мисрага яқин). «Илиада» нинг бош қахрамони — Ахилл. Буюк йўлбошчиси Агамемнон томонидан ҳақоратланган «Ахиллнинг қаҳри» достон мавзуининг асосини ташкил этади. Унда яккама-якка қаҳрамонона жанг манзаралари, қамал қилинган Троядаги ҳаёт лавҳалари, маъбудаларнинг Олимпдаги му-нозаралари мутойибали тасвирланган. Асар Қодир Мирмуҳамедов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1988).