ИЛИАМНА — Аляскадаги энг йирик кўл. Майд. 2100 км2, уз. 125 км, кенглиги 30 км. Алеут тизмасининг шим. тар-моғида, музлик-тектоник қаракатлар натижасида юзага келган сойликда жойлашган. Шим. ва ғарбий қирғоқлари паст, жан. ва шарқи тик. Беринг денгизининг Бристоль қўлтиғига Квичак дарёси орқали қуйилади. Балиқ овланади.