ИЛЬИНА Татьяна Георгиевна (1920. 26.6 — Тошкент) — кўз касалликлари бўйича мутахассис. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1969), тиббиёт фанлари д-ри (1971), проф. (1973). ТошТИ ни тугатган (1942). Кўз касалликлари кафедраси проф. (1972 — 80); мудири (1980—88), 2-ТошТИ да кафедра мудири (1989—91), проф. (1991—94), 1994 й. дан проф. консультант. Трахома, глаукома (назла) каби хасталиклар, шунингдек, ишемик касалликлар, гипертония, қанд касаллиги, атеросклероз, подагра, буйрак ва жигар касалликларида кўз томирида бўладиган ўзгаришлар устида тадқи-қот олиб борган. Ўзбекистонда биринчи бўлиб одам ва ҳайвонлар кўзи тўқи-маларидаги микроэлементларни радио-активацион таҳлил қилиш усулини ишлаб чиққан.