ИЛЛИРИЙ ТИЛИ — мил. ав. За. да яшаган Иллирийлар ёзма ёдгорликлари тили. Ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб. Бу тил ҳақида ёзма ёдгорликларда сакланиб қолган кўпгина географик номлар, шахс исмлари ва глоссаларга асосан, шунингдек, Апеннин я. о. жанубидан топилган мессап (бу ёзувни мутахассислар Иллирий тили деб ҳисоблайдилар) ёзув ёдгорликлари асосида маълумотберилади. Шунингдек, қад. юнон, кельт, герман ва, айниқса, албан тилларида Иллирий тили унсурлари учрайди.