ИЛЛИТ

ИЛЛИТ (АҚШдаги Иллинойс штати номидан) — ноаниқ слюда ёки гилли минерал. Иллинойс штатидаги палеозой даври гил ётқизикдарида топилган. Хориж, айниқса инглиз адабиётида гидрослюда Иллит деб юритилади. Диоктаэдрик ва триоктаэдрик бўлиши мумкин. Қаттиклиги 2,6—2,9. Ранги турли хил. Кимёвий ва термик анализ билан қамда ўрганилаётган намунага органик суюкдиклар билан аввал ва кейинчалик ишлов берилгандан сўнг рентгенометрик усулда аниқланади. Гилли сланец ва аргиллитларда учрайди. Дала шпатларининг нурашидан, бошқа гилли минералларнинг диагенези жара-ёнида коллоидларни кристалланишидан ҳосил бўлади. И. Ўзбекистонда кўп жойларда топилган.

Prev Article

ИЛЛИНОЙС

Next Article

ИЛЛЮЗИЯ