ИЛЛЮСТРАЦИЯ

ИЛЛЮСТРАЦИЯ (лот. illustratio — ёритиш, кўргазмали тасвирлаш) — тасвирий санъатнинг адабий асар (китоб, жур., газ.) нинг образли талқини б-н боғлиқ соҳаси. Матнга қўшимча тарзда унинг мазмунини образли ёритишга, тўлдиришга хизмат қилади. Илк қўлёзма китоблар пайдо бўлган даврларда юзага келган. Дастлаб қўлёзмалар ми-ниатюралар билан безатилган, китоб нашр этиш ва ксилографиянинг юзага келиши Иллюстрацияни графшапшнт етакчи соҳасига айлантирди. Хитойда 6—7а. ларда дастлабки ксилографияга оид Иллюстрация, 16-а. охирида рангли гравюра юзага келган. Японияда китоб графикаси 17-а. бошларида пайдо бўлган, гуллаб яшнаган даври 18 — 19-а. бошларига тўғри келади. Европада (15-а.) И. миниатюра санъати билан узвий боғлиқ бўлган, диний, дидактик, кейинчалик инсонпарвар ғояларни тарқатувчи воситага айланган. 16-а. охирига келиб Иллюстрация мустақил композиция га айланди, алоҳида вараққа ишланиб, матнга ёпиштирилган. 18-а. да Иллюстрация билан китобнинг алоқаси мустаҳкамланди, ранг-баранглиги ортди, усул ва услублари кенгайди, туркум безаклар яратиш қоидалари ривожланди. 18—19а. лар чегарасида тасвирий восита — кўндаланг, кесмали гравюра ва литография юзага келди; 19-а. учун тугалланган Иллюстрация — алоҳида варақлардаги композициялар ҳамда матндаги енгил чизгилар хос бўлди. 20-а. га келиб рассомлар бир адабий матнга турлича ёндошиб, уни турлича талқин эта бошладилар.

20-а. 20-й. ларидан Иллюстрация ғоявий ва эстетик тарбия воситаларидан бири сифатида муҳим роль ўйнади, техник имкониятлари кенгайди; ксилография, расм тараққий этди, фотомонтаж юзага келди, плакатчилик хусусиятлари на-моён бўлди, китоб ва Иллюстрация бирлиги кучайди, болалар китоби Иллюстрацияси ривожланди. Кўпварақли туркумларни яратилиши Иллюстрацияни дастгоҳли графика билан яқинлаштирди.

Шарқда, жумладан ўзбек санъатида Иллюстрация ишлаш қадимдан мавжуд бўлган. Ўрта аерларда классик шоирларнинг асарларига Иллюстрация ишлаш кенг тарқалган. Ка-молиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Мурод Самарқандий ва б. моҳир рассомлар шу соҳада самарали ижод қилиб, Алишер Навоий, Бобур ва б. классик шоирларнинг асарларини нафис миниатюралар билан безаган. Бироқ ўзбек Иллюстрация сининг ҳақиқий ривожи 20-а. га тўғри келади. Бу даврда ўзбек Иллюстрацияси услуб ва усул жиҳатидан бойиди, тур ва жанрлари кенгайди. Усто Мўмин (А. Николаев), Ъ. Кайдалов, Л. Абдуллаев, В. Кедрин, Ч. Аҳмаров, И. Икромов, Қ. Башаров ва б. рассомлар шу соҳада самарали ижод қилди. Ўзбекистонлик рассомлар бадиий, сиёсий ва болалар адабиёти асарларининг замонавий ва гўзал бе-залишига самарали ҳисса қўшмоқда.

Илмийназарий матн (макала, китоб ва рисола) ларнинг мазмунини образли ёритадиган, маърузаларда фикрни тасаввур қилишга ёрдам берадиган кўргазмали тасвирлар (репродукция, фотосуратлар, турли чизмалар) ҳам Иллюстрация деб аталади.

Неъмат Абдуллаев.