ИЛЛЮЗИЯ (лот. illusio — янглиш тасаввур, янглишиш) — 1) воқеликни нотўғри, янглиш идрок этиш. Икки хил Иллюзия фарқ қилинади: а) сезги ва идрокнинг муайян қонунлари туфайли рўй берадиган Иллюзия лар. Кўпинча, нарса ва ҳодисаларни яхлит идрок қилиш кишида янглиш тасаввур ҳосил этади. Мас, оғирлиги айнан тенг, аммо кат-талиги ҳар хил бўлган икки буюмни кетма-кет кўтариб кўрилса, каттаси енгилроқ, кичиги оғиррокдек туюлади. Бунинг сабаби шундаки, киши ҳажми каттароқ буюмнинг хажми кичикроқ буюмдан оғир эканлигини ўз тажрибасида доимо синаб келган, би-нобарин, ҳажми ҳар хил буюмларни кўз билан идрок қилганда беихтиёр шу тажрибасига таяниб, каттароқ буюмларни ушлаганида кўпроқ зўр беради, кичикроқ буюмни қўлига олганда унча зўр бермайди.
Иллюзия куп ҳолларда кўзнинг чалғиши билан боғлиқ. Бу хил Иллюзиялар оптик Иллюзия дейилади. Оптик Иллюзия муайян шароитда турли кесмалар узунлиги, бурчаклар катталиги, нарсалар ўртасидаги масофалар ва ш. к. ўзаро таққосланганда ку-затилади. Бу хил Иллюзиялар турмушда куп учрайди. Шунингдек, эшитиш И. си (бировнинг нутқидаги айрим сузлар бошқача бир маънода айтилган сўздек эшитилади), ҳаракат И. си (поезд жуда ҳам тез юрганда вагондаги кишига гўё у ҳаракат қилмаётгандек туюлади) ва б. ; б) инсондаги психофизиологик, кўпинча ҳаяжонланиш, чарчаш, қўрқиш ҳолатларида рўй берадиган субъектив Иллюзия лар. Mac, ўрмондаги тўнка қўрқоқ одамнинг кўзига бирон-та йиртқич қайвонга ўхшаб кўринади. Соғлом одамларда Иллюзия ўткинчи ҳолат; айрим психик касалликлар (макроп-сия, метаморфопсия, гиперпатия ва ҳ. к.) натижасида пайдо бўладиган Иллюзия анча турғун. Иллюзияни йўқ нарсалар бордек бўлиб туюладиган ҳолат — галлюцинацияв&я фарқ қилиш керак.
Иллюзия хусусиятларини билиш улардан тўғри фойдаланиш имкониятини беради. Mac, тўла кишилар узунасига йўл-йўл кийим кийишга ҳаракат қиладилар. Чунки бу хил кийимларда киши Иллюзия туфайли нисбатан ихчам бўлиб кўринади. Оптик Иллюзиядан тасвирий санъатда, меъморчилик ва ҳарбий маскировкада, босмахона шрифтларини тайёрлашда кенг фойдаланилади;
2) хом хаёл; пуч, амалга ошириб бўлмайдиган режа. Миркомил Мирбобоев.