ИЛЬМЕНЬ ҚЎРИҚХОНАСИ — Жан. Уралдаги барча табиий бойликларни комплекс равишда ўрганиш ишлари олиб бориладиган илмий марказ. Ильмень қўриқхонаси ўзининг минералогик бойликлари бўйича Ер шаридаги ноёб р-нлардан. Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудида, Жан. Уралнинг шарқий ён бағирларида жойлашган. Қўриқхона таркибига Ильмень тоғ тизмасининг 55 км узунлиқцаги қисми, Косая тоғи, Ар-гаяш, Катта Таткўл, Кичик Кисегач, Катта Миасс кўллари кирган. Майд. 30380 га. 1920 й. да минералогия музейи сифатида ташкил қилинган. 1935 й. да комплекс қўрикхонага ўзгартирилган.
Ильмень қўриқхонаси Жан. Уралга хос бўлган минераллар ва тоғ жинслари ҳамда Ильмень тоғларининг флора ва фаунасини сақлаш ва ўрганиш мақсадида ташкил қилинган. Ильмень қўриқхонасида лабораториялар билан таъминланган илмий база фаолият кўрсатмоқда. Қўриқхона ҳудудида олиб борилган и. т. ишлари давомида бу ердан 200 га яқин минерал тури (шулардан 11 таси жаҳонда ил к бор) аниқланган бўлиб, уларнинг 30 дан кўпроғи, жумладан слюда, топаз, ильменит, канкринит, вишневит, чевкинит, ишкулит ва б. дастлаб шу ердан топилган. Қўриқхонада фойдали қазилма конларининг қад. қолдиклари сақланган. Бу эса табиий минералогия музейи сифатида катта илмий аҳами-ятга эга.