ИЛЬМЕНЬ

ИЛЬМЕНЬ — РФ Новгород вилоятидаги кўл. Майд. 982 км2 (сув сатҳи 733 км2 дан 2090 км2 гача ўзгариб туради). Уз. қарийб 45 км, эни 35 км. Чуқ. 10 м гача. Қирғоклари, асосан, боткркликдан иборат. Кўлга 50 тача ирмоқ қуйилади. Кўлдан Волхов дарёси оқиб чиқади. Нояб. да музлаб, апр. да муздан бўшайди. Балиқовланади. Кема қатнайди. Ильменьдан 6 км нарида Волхов дарёси бўйида Новгород ш. жойлашган.