ИЛЬМЕНИТ

ИЛЬМЕНИТ, титанли темир-тош (Уралдаги Ильмень тоғи номи-дан) — минерал, кимёвий формуласи FeTiO, FeOTiO,. Таркибидабироз магний, баъзан марганец хам бўлади. Три-гонал сингонияли, кристаллари йўғон тахтачасимон, ромбоэдрик, гоҳо пла-стинкасимон. Ранги қорамтир, қора, кулранг. Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги 4,8 г/см3. Асосли интрузив (габбро, пиро-ксенит, диабаз) ва ишқорли жинсларда магнетит, чўкинди жинсларда эса кўпинча магнетит билан бирга учрайди. Россияда’Ильмень тоғларида (Жан. Урал), Норвегияда Эгерсунн-Согндаль ёнидаги Тельнес кони ва Крагерё конлари бор. Титан олинадиган асосий руда. Авиация саноатида ва пўлатнинг алоҳида турини олишда ишлатилади.