ИЛЬМЕНОРУТИЛ

ИЛЬМЕНОРУТИЛрутил гуруҳидаги Nb2Osra (19,64% гача) бой минерал. Кимёвий формуласи (Ti, Nb, Fe) O2. Таркибидаги ниобийнинг миқдори жуда ўзгарувчан бўлиб, зичлиги, ялтироклиги каби хусусиятларига таъсир этади. Тетрагонал сингонияли, алоҳида кристаллар ёки уларнинг уюмлари хрлида учрайди. Ранги қора. Қаттиклиги 6. Зичлиги 4350—5590 кг/м3. Ялтироклиги кучли олмоссимон, хира ме-таллсимон. Пегматитли ертомирларда желваклар қосил қилади. Баъзан сочил-маларда ҳам бўлади. Норвегия (Эвье ва Тведестранд), АҚШ (Жан. Дакота штата), Россия (Ильмень тоғлари)да бор. Ўзбекистонда кам учрайди.