ИЛМИ ИЙҚО

ИЛМИ ИЙҚО (араб — ийқо ҳақидаги илм) — илми мусиқийнинг таркибий қисми. Яхлит ва тугал назария сифатида Абу Наср Форобийнинг асарлари («Китобул мусиқа ал-кабир», «Кито-бул ийқоъот», «Китоб фи ихсоулийқ-оъот» ва б.)да илк маротаба илмий асослаб берилган ва кейинчалик, Ибн Сино («Китоб аш-шифо») ва Қутбиддин аш-Шерозий («Дурратут-Тож ли ғурратид-дибож») рисолаларида ривожлантирилган. Илми ийқо таълимотининг асосий ун-сури — нақр (нуқта, энг кичик ва бўлинмас замон) дир. Давр таркибидаги нақрлар сони ва сифати жиҳатидан ийқолар икки синфга бўлинади: мувас-сал (уланган, узлуксиз) ва муфассал (бўлинган, айрилма). Ҳар бир синф, ўз навбатида, бир неча турлардан иборат. 10-а. бадиий ижодиётида қўлланилган жами ритмик шаклларни Форобий 12 асл (усул)га асосланган яхлит ийқолар тизими сифатида баён этган. Мазкур 12 усуллар мусиқий амалиётда доимо янгича бадиий эстетик сифат («вужуд ал-афзал») даражасида намоён бўлади. Ийқо усулларига турли ритмик, акустик, динамик воситалар ёрдамида керакли бадиий мазмун киритиш маъдулот (тенгламалар) ёки тағийрот (ўзгартувлар, алмаштирувлар) деб аталади. Илми ийқонинг таълимоти «Форобий жаҳонда биринчи бўлиб илгари сурган гени-ал гоя эди» (Ж. Д. Сава). Бадиий вақт («ал-он»)нинг яхлитлиги ҳақидаги Форобийнинг фикрига Ғарбий Европа олимлари 20-а. нинг 2-ярмидагина (Клод Леви Стросс, Сусанна Лангер ва б.) етиб келишди ва тан олишди.

Ад.: Назаров А., Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида (мумтоз ийқо назарияси), Т., 1995.

Абдуманнон Назаров.