ИЛМИ НУЖУМ

ИЛМИ НУЖУМ (араб. — мунажжимлик илми) , мунажжимлик, астрология — айрим кишилар ва халқлартақдирини осмон ёритқичларининг вазиятларига қараб айтиш (фол очиш) билан шуғулланадиган таълимот. Қад. Су-рия, Бобил, Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистонда ва ўрта асрларда Арабистон, Эрон ва Марказий Осиёда кенг тараққий этган. Ибтидоий жами-ятда инсонга уни ўраб турган ташқи шароитдаги табиат ҳодисаларини хаёлий руҳлар ва худолар бошкарётгандай бўлибтуюларди. Шу сабабли, қад. халқлар ўзларининг тақдир ва иродаларини ёритқичларнинг сирли ҳаракатларига боглиқ, деб ўйлар эдилар. Мунажжимлар воқеа содир бўлиш пайтида Қуёш, Ой, Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурннинг осмон гумба-зидаги вазиятларига ва улар уфқнинг қайси қисмида жойлашганига қараб фол очар эдилар. Мирзо Улуғбек ҳам Илми нужум масалалари билан мукаммал шуғулланган. У ёзган «Зижи жадиди Кўрагоний»нинг тўртинчи китоби «Илми ну-жум» («Мунажжимлик илми») деб аталади (Мирзо Улуғбек, Илми нужум, Т., 1994). Бу китобда мунажжимликнинг назарий ва амалий асослари келтирилган. Илми нужум 16—17-а. ларгача муста-қил фан сифатида дорилфунунларда ҳам ўқитиб келинган. Оламнинг гелио-центрик тузилиши системасининг кашф этилиши Илми нужум нуфузини анча камайтирди.

Loading...