ИЛМИ ТАЪЛИФ

ИЛМИ ТАЪЛИФ (араб. — яратиш илми) — ўрта асрлар Шарқ мусиқа назариясида илми мусиқийнинг муҳим тармоғи. Илми таълиф куй яратишга тааллукли барча масалалардан баҳс этган: нағма, бўъд, жинс, жам, мақом (лад), алҳон (куй)нинг турли хилларини юзага келтириш, мусиқа асбобларининг тузилиши, уларда турли баландликдаги товушлар ҳосил қилиш усуллари, умуман ижрочилик масалалари, ўша даврдаги мусиқавий ҳаёт, мусиқа эстетикаси ва б. И. т. Форобий, Абу Али ибн Сино, Сафиуддин ал-Урмавий, Маҳмуд ашШерозий, Муҳаммад ал-Омулий, Хўжа Абдулқодир, Абдурраҳмон Жомий, Зайнулобидин алҳусайний асарларида кенг шарҳланган.