ИЛМИЙ ДАРАЖА — муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малакаси даражаси. Ўзбекистонда фан номзоди ва фан доктори И. д. таъсис этилган. Илмий даража юқори малакали илмий ходимларга фанни бойитувчи тадқиқот ишлари, илмий муаммоларни амалий ёки назарий жиқатдан ҳал қила оладиган мустақил илмий тадқиқоти ёхуд янги муаммоларни илмий асосланганлигига бағишланган диссертацияларнинг махсус илмий кенгашларда очиқ ҳимоя натижаси асосида илмий кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (OAK) экспорт кен-гаши тавсиясига биноан, олий маълу-мотга эга бўлган шахсларга OAK томонидан берилади. ЎзРда бошқа давлатларнинг муайян муассасалари томонидан берилган Илмий даража мувофиклаштирилгандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистонда чет давлатлардаги илмий муассасалар томонидан берилган фахрий Илмий даража ларга эга мута-хассислар ҳам бор. Бундай Илмий даражалар Ўзбекистонда фан, техника ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун чет эллик олимларга ҳам берилади. Чет эл олий ўқув юртлари ва и. т. муассасаларида лиценциат, бакалавр, магистр, фан д-ри Илмий даража лари мавжуд.