ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАР БОЗОРИ

ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАР БОЗОРИ — илмий-техникавий ишланмалар ва турли лойиҳалар олди-сотди қилинадиган бозор, бозорнинг йирик сегменти. Илмий ишланмалар бозори тендерлар ўтказиш, контрактлар ту-зиш, грантлар танловини ўтказиш, ярмарка ва кўргазмалар ташкил этиш, янгиликларни инновация фирмалари ва биржалардан сотиб олиш шаклида юз беради. Бу бозорда сотувчи сифатида ун-тлар, и. т. муассасалари, конст-рукторлик, технологик, лойиҳалаштириш фирмалари фаолият кўрсатади. Улар ўзи ишлаб чиққан ғоялар ва ло-йиҳаларни таклиф этадилар. Харидор вазифасини эса турли и. ч. ва хизмат кўрсатиш фирмалари ва давлат идоралари бажаради. Сотувчи ва харидорлар Илмий ишланмалар бозорининг субъекти бўлса, илмий-техникавий ишланмаларни ўзида мужассам этган патентлицензия ва ноухаулар унинг объекти ҳисобланади. Ишланмалар бутунлай сотилганда эгасининг интеллектуал мулкидан харидор мулкига айланади. Улар қисман сотилганда мулкий эгалик ҳуқуқи мулк эгаси қўлида қолади, аммо улардан маълум муддатда фойдаланиш ҳуқуқи харидорга ўтади. Илмий ишланмалар бозорида аввал улардан фойдаланиб, сўнгра уларни тўла-тўкис сотиб олиш юзасидан ҳам битимлар тузилади. Илмий ишланмалар бозори фан-техника та-раққиётининг муҳим омили ҳисобланади.