ИЛМИЙ-ОММАБОП АДАБИЁТ — халқ оммасини фан ва техника масалалари, ютуқлари ҳамда фан арбоблари таржимаи хрллари билан таништириш учун мўлжалланган нашрлар (китоб, рисола, жур. ва б.). Бу нашрлар илмий масаланинг моҳиятини тўла саклаган ҳолда уни кенг омма учун тушунарли услубда баён этади, ўқувчининг ғоявий-илмий савиясини ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради.
И.-о. а. тарихи китоб босиш ихтиро қилинганидан кўп асарлар муқаддам (Хитойда мил. ав. 12—10-а. лардан, қад. Мисрда мил. ав. 2минг йилликнинг ўрталаридан) бошланган. Ўрта Осиёда Абу Наср Форобий («Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи»), Абу Райҳон Беруний («Минералогия»), Абу Али ибн Сино («Донишнома», «Тиб қонунлари»), адабиётшунос Олим Ша-рафиддинов («Навоий ҳаёти ва ижо-ди») асарлари И.о. а. нинг айни намуналари бўла олади.
Ўзбекистонда И.-о. а. нашр этиш иши кейинги 60—70 йилда кенг авж олди. Республикада бундай китоб ва рисолаларни «Ўзбекистон», «Фан», «Ўқитувчи», Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти чиқаради. Мазкур нашриётларда «Фан ҳақида суҳбатлар», «Саломатлик — туман бойлик», «Ёш файласуфлар кутубхонаси» каби туркумларда И.-о. а. лар нашр этилади. Республикада «Фан ва турмуш», «Тафаккур» жур. лари илмий-оммабоп вақтли нашрлар саналади.