ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ — фан, техника, и. ч. соҳаларида илмий тадқиқот олиб борадиган муассаса. Дастлаб 19-а. охири 20-а. бошларида вужудга келган. 1888. й. Парижда Пастер ин-ти, 1909 й. Радий ин-ти ташкил этилган. 20-а. нинг бошларидан назарий масалалар билан бирга техника, қ. х., соғлиқни саклаш бўйича муҳим муаммолар устида тадқиқотлар олиб борувчи турли Илмий тадқиқот институтлари пайдо булди. 20-а. нинг ўрталарига келиб Илмий тадқиқот институтлари кўп мамлакатларда илмий фаолиятни ташкил этишнинг асосий шакли бўлиб қолди. Ўзбекистонда асосий назарий муаммолар и. т. ишларининг мувофиклаштириш маркази — Ўзбекистон Фанлар акаде-миясида тадқиқ этилади. Билимнинг муайян соҳаларини тадқиқ этувчи ва бевосита вазирликлар, давлат қўмиталарига буйсунувчи тармоқ Илмий тадқиқот институтлари лари ҳам мавжуд. Ўзбекистонда биринчи и. т. муассасаси — Тошкент астрономия ва физика обсерваторияси (ҳоз. Астрономия институты) 1873 й. ташкил этилган. 2000 й. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ Илмий тадқиқот институтлари ишлади.