ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ — янги билимларни ишлаб чиқиш жараёни, билиш фаолияти турларидан бири. Унга объективлик, ишончлилик, аниклик хос. Илмий тадқиқот ҳамма шартларга амал қилиб такрорланганда ҳамиша бирдек натижа бери-ши, баҳс этилаётган масалани исботлаши лозим. Илмий тадқиқот бир-бири билан богланган икки кием — тажриба ва на-зариядан иборат. Илмий тадқиқотнинг асосий компонентлари: мавзуни белгилаш, мавжуд ахборотни, тадқиқот соҳасидаги шартшароит ва методларни, илмий фаразларни олдиндан тахлил этиш, тажриба ўтказиш, олинган натижаларни тахлил этиш ва умумлаштириш, келиб чиққан фаразларни олинган далиллар асосида текшириш, янги факт ва қонунларни ифодалаб бериш, илмий башорат юритиш. Илмий тадқиқотларни фундамен-тал ва амалий, микдорий ва сифатий, ноёб ва комплекс тадқиқотларга аж-ратиш кенг тарқалган. Илмий тадқиқот ларнинг метод ва тажрибалари фаннинг ўзидагина эмас, балки кўпгина иқтисодий ва ижтимоий масалаларни қал қилишда ҳам кенг қўлланилади (яна қ. Фан).