ИЛМИЙ УНВОН

ИЛМИЙ УНВОН — олий ўқув юрт лари ўқитувчилари ва и. т. институтлари илмий ходимларта бериладиган унвон. Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида доцент ва профессор, и. т. муассасаларида катта илмий ходим, проф. Илмий унвонлари жорий этилган. Проф., доцент ва катта илмий ходим унвони илмий даражаси бўлган ва олий ўқув юрти ёки и. т. муассасасида педагогик ёки и. т. ишларини бажариш жараёнида етарли малака кўрсатган шахсларга олий ўқув юртлари ва и. т. институт илмий кен-гашлари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан берилади.