ИЛМИЙ ХОДИМ — илмий тадқиқот муассасалари ёки олий ўқув юртларида фаннинг бирор соҳаси бўйича тадқиқотлар олиб борувчи мутахассис. Ўзбекистонда катта илмий ходим унвон ва лавозими ҳамда кичик Илмий ходим лавозими бор. Катта Илмий ходим илмий унвони фан доктори ёки фан номзоди илмий даражаларчга эга, илмий ишлари эълон қилинган ва и. т. муассасаларида мустақил и. т. ишлари олиб борувчи шахсларга берилади. Бу унвонни талаб-гор ишлаб турган муассаса илмий кен-гаши тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комис-сияси беради.