ИЛМИЙ-ЁРДАМЧИ БИБЛИОГРАФИЯ — библиография тури; илмий ва ихтисосли и. ч. фаолиятига ёрдам беришга хизмат қилади. Алоҳида хизмат кўрсатиш соҳалари билан узвий боғлиқ, шу туфайли у ҳамиша аниқ китобхонлар гуруҳига эга. И.-ё. б. мутахассис, илмий ходимларга уларни қизиктирган масалаларга оид адабиётлар ҳақида тўлиқ маълумот беради; зарур ҳолларда асарнинг мазмунини ҳам (аннотация, реферат ёрдамида) ёритиб беради. И.-ё. б. да библиографиянинг универсал, ретроспектив; тармоқ кундалик ёки ретроспектив; ўлкашунослик кундалик ёки ретроспектив ва б., шахсий И.-ё. б. турлари жамланади.