ИЛОИЛО — Филиппиндаги шаҳар. Илоило провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 366 минг киши (2000). Панай о. нинг жан.-ғарбий соҳилидаги порт. Шакар экспорт қиладиган марказлардан. Кема ремонти, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари бор.
16—17-а. ларга оид (Испания мустамлакачилиги давридаги) меъморий ёдгорликлар сақланган.