ИЛОН ЭЛТУВЧИ (лот. Ophiuchus) – экваторнинг икки томонида жойлашган катта юлдузлар туркуми. Белгиси Oph. Илон юлдузлар туркумини кесиб ўтгани ва Ердан қараганда гўё уни кўтариб кетаётгандек кўрингани учун шун-дай аталади. Илон, Геркулес, Бургут, Қавс ва Ақраб юлдуз туркумлари ораларида жойлашган. Энг ёруғ юлдузи 2катталикда. Ёз пайтларида яхши кўринади.