ИЛОН ЎЙИН

ИЛОН ЎЙИНилонлар билан томоша кўрсатиладиган қад. дирк жанри. Ҳиндистонда пайдо бўлган. Заҳарли илон сурнай чалиб ўйнатилади, оғзи, қуло-ғига «киритади», елка ва қўлларида ўрмалатади; бўғма илонни баданига ўраб, «беллашади». Ҳозир ҳам Хиндистон, Покистон, Бангладеш, Мьянма, Шри Ланка каби шарқ мамлакатларида сурнай чалиб заҳарли илон ўйнатилади. Марказий Осиёда ҳам Илон ўйин кадимдан маълум. Археологик қазилмаларда Далварзинтепа (Сурхондарё)дан илонлар билан ўралган боланинг, Олтинтепа (Туркманистон)дан сочлари ўрнида илонлар тасвирланган маъбуда ҳай-калчалари топилган. Ўзбек диркида Г. Мингбоева, Ш. Ражабова, Ф. Эгамбердиев, Р. Матчонов ва б. И. ў. кўрсатишади.