ИЛОН ЗАҲАРИ

ИЛОН ЗАҲАРИ — заҳарли илонларнинг заҳар безидан чиқадиган сарғиш ёки оч яшил, ҳвдсиз тиниқ суюклик. Қуритилган Илон заҳарининг 70—90% и мураккаб оқсил моддалар, қолгани анорганик моддалардан иборат. Заҳар таркибида эркин аминокислоталар, ёғлар, ёғ кислоталар, ҳар хил тузлар бор; натрий, кальций, калий, рух, магний, фосфор, кремний, темир, кумуш каби элементлар ҳам учрайди. Илон заҳарида 15 га яқин оқсил моддалар борлиги электрофорсз усулида аниқланиб бу моддаларнинг биологик хоссалари турлича эканлиги қайд қилинган. Улардан бири одам ёки ҳайвонни ўлдирса, иккинчиси қонни иви-тади, учинчиси қизил қон таначаларини емиради, бошқаси эса организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Кўзойнакли илон заҳаридан нервга таъсир этадиган модда — нейтротоксин, кўлбор илон ва чарх илон захаридан бир қанча ферментлар ажратиб олинган. Илон чаққан одамнинг заҳарлани-шида ана шу махсус токсинлар ва баъ-зи – ферментлар асосий роль ўйнайди. Яхшилаб қуритилган ва ҳаво кирмайдиган қоронғи жойда сакланган Илон заҳари 15—20 йилгача барча хоссаларини сақлаб қолади.

Ўрта Осиёдаги заҳарли илонлар заҳарининг организмга таъсири ҳам бир хил эмас, мас, кўзойнакли илон заҳари, асосан, нерв системасига, кўлбор илон, чарх илон ва бўш илон заҳари эса, асосан, кон томир девори ва қонга таъсир этади. Бу илонлар чаққанда жароҳатланган жой ва унинг атрофи заҳардаги геморрагик моддалар таъсирида шишади ва қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Илон заҳарининг таъсири одамнинг кайси жо-йини илон чаққанига ҳам боғлиқ. Кўкрак ёки бўйинни чақса, жуда хавфли, чунки бу қисмда йирик қон томирлар кўп.

Илон чаққанда кўриладиган энг асосий чоралардан бири организмга кирган заҳар микдорини камайтиришдир. Бунинг учун илон чаққан жой маҳкам ушланади ва қаттиқ сиқиб, жароҳатдан қон чиқарилади. Қонни оғиз билан ҳам сўриб олиш мумкин, лекин оғиз бўшлиғида ярачақа бўлмаслиги керак. Илон оёқ ёки қўлни чақса, заҳар баданга тез тарқалмаслиги учун, уларни мутлақо қимирлатмаслик керак. Қайси илон чақса, организмга ўшанинг заҳаридан тайёрланган махсус зардоб юборилади. Бундай зардоблар Тошкентдаги Вакцина ва зардоблар илмий тад-қиқот интида тайёрланади.

Илон заҳаридан тайёрланган препаратлар ши-фобахш дори сифатида ишлатилади, мас, випраксин, наясин ва випросаллар яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи хоссаларга эга бўлиб, ревматизм ва нерв касалликларини даволашда қўлланилади. Илон заҳаридан ажратиб олинган ферментлар нуклеин кислоталар ва оқсил моддалар структурасини, организмнинг баъзи фермент системаларини, оқсиллар алмашинувида оралиқ моддалар ҳосил бўлишини ўрганишда кўлланилмоқда. Ўзбекистон ФА Биокимё институтипа. Ўрта Осиёдаги заҳарли илонлар заҳарининг кимёвий таркиби ва таъсири ўрганилади.

Илонлардан ҳар 25—30 кунда бир марта заҳар олинади. Ўзбекистонда учрайдиган илонлардан кузойнакли илон (капча илон) ва кўлбор илон (гюрза) да кўп, чарх илон ва бўш илон (қалқонтумшуқ илон)да камроқ, чўл қора илони (гадюка)да жуда кам заҳар бўлади. Ҳар галда кўпи билан 0,1 г қуруқ заҳар олиш мумкин.

Ад.: Каримов 3. Н., Илон заҳари тиббиёт хизматида, Т., 1967.