ИЛОНБОШ

ИЛОНБОШ (Channidae ёки Ophiocephalidae) — олабуғасимонлар туркумига мансуб балиқ. Танасининг уз. 15—120 см, вазни 7 кг гача. Асл ватани тропик Африка, ғарбий ва жан. шарқий Осиё, Амур дарёси ҳавзаси. Яссилашган боши тангачалар билан крпланган булиб, илон бошига ухшайди. Орқа ва анал сузгичлари узун. И. нинг атмосфера ҳавосидан нафас олишга имкон берадиган жабра усти органи бор.

Илонбош Channa argus Амур дарёси ҳавзасида тарқалган. Танасининг уз. 85 см гача, вазни 7 кг гача. Ботқоқлашган ва ҳатто ифлосланган кулмак сув ҳавзаларида яшай олади, сувсизликка бир неча кун чидайди. 3 ёшида вояга етади, июньиюль ойларида урчийди. Ургочилари сув юзасида поя ва барглардан ясалган уяга ўртача 7300 увилдириқ ташлайди, эркаги бу тухумларни қўриклайди. Йиртқич, 20-а. нинг 60-й. ларида Ўзбекистон сув ҳавзаларига тасодифан келиб крлган. Овланади.