ИЛОНБЎЙИН ТОШБАҚАЛАР

ИЛОНБЎЙИН ТОШБАҚАЛАР, тер рапинлар (Chelidae) — тошбақалар оиласи. Узун бўйни ва бошини ён томондан эгиб, косасининг остига яширади. Австралия И. т. и (Chelofi na longicollis) бўйнининг уз. танасининг уз. га тенг келади. Косаси, одатда, бир оз ясси. 10 уруги, 30 дан ортиқ тури маълум, Жан. Америка, Австралия ва Янги Гвинеяда тарқалган, Этхўр. 15 — 20 дона тухум қўяди. Айрим турлари овланади. Бир тури Табиатни Муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.