ИЛОНКАЛТАКЕСАКЛАР (Ophiomo rus) — сцинклар оиласига мансуб кал-такесаклар уруғи. Гавдаси илонсимон, оёқлари кучсиз ривожланган ёки бўлмайди. Уз. 20 см гача. Пастки ҳаракатчан қовоғида тиниқ туйнукчаси оўлади. 9 тури маълум, Евросиёнинг тоғ ва чўл минтақаларида тарқалган. Тупроқни кавлаб қурган инларида яшайди, ер юзасига кам чиқади. Туркманистонда учрайди, Қизил китобга киритилган.