ИЛОНЛАР

ИЛОНЛАР (Ophidia ёки Serpentes) тангачалилар кенжа туркуми. Қад. Илонлар қазилма қолдиғи (уз. 11 м гача) бўр давридан маълум. Илонларнинг аждоди эч-кемарларга ўхшаш калтакесаклар бўлганлиги тахмин қилинади. Танаси ингичка ва узун, уз. 8 см дан 10 м гача, мугузеимон қалқон ва тангачалар билан қопланган. Оёқ камари суяклари бўлмайди, айрим Илонларда чаноқ ва орқа оёклари рудименти сакланиб қолган. Умуртқалари 141 дан 435 тагача. Туш суяги булмайди, қовурғалари ҳаракатчан. Кўзини шаффоф қовоклар қоплаб туради. Қулоқ тешиги ва ноғора пардаси бўлмайди, урта қулоғи содда тузилган. Тили узун, айрисимон, якобсон органи бор. Бош скелетининг юз суяклари эластик пайлар орқали ўзаро бириккан булиб, йирик улжани ютаётга-нида оғзининг кенг очилишига имкон беради. Тишлари ингичка, ўткир, орқага эгилган; ўлжани ушлаб туриш учун хизмат қилади.

Заҳарли Илонларнинг юқори жағларида заҳар тишлари булади. Тишлар сиртидаги эгатча ёки ичидаги най орқали заҳар ўлжа танасига оқиб келади. Ички органлари асимметрик жойлашган.

Ўпкаси, одатда, битга; сийдик пуфаги бўлмайди. Эркагининг куйикиш органлари бир жуфт халтачалардан иборат бўлиб, анал тешигидан орқарокда, терисининг остида жойлашган. Йилда бир неча марта туллайди, бунда терисининг сиртқи қавати пайпоқ ечилганидек яхлит кўчиб тушади.

Илонларнинг 3000 га яқин тури 13 оилага бўлинади. Асосий оилалари: сув илонлари, аспидлар, денгиз илонлари, қора илонлар, чуқурчабошлилар, сўқирилонлар, тороғизлилар, бўғма илонлар, қал-қондумлилар. Ер юзида, Антарктидадан ташқари, ҳамма жойда учрайди. Одатда, ер устида қалин ўт-ўланлар орасида, да-рахтларда, кўп турлари чўлларда, айрим турлари сувда яшайди. Йиртқич, ўлжани тириклигича ёки олдин заҳарлаб ёки бўғиб ўддириб кейин ютади. Тухум қўяди, айримлари тухумдан тирик туғади. Илонлар табиатда кемирувчилар, моллюскалар ва ҳашаротлар сонини чеклаб туришда катта аҳамиятга эга.

Илонлар заҳаридан тиббиётда фойдаланилади. Баъзи Илонлар териси чарм саноатида қўлланилади. Айрим Илонлар одам учун хавфли, бироқ улар ҳеч қачон биринчи бўлиб ҳамла қилмайди.

Ўзбекистон ҳудудида Илонларнинг 20 гача яқин тури тарқалган, улардан капча илон, кўлбор илон, дашт қора илони, бўш илон (қалқонтумшуқ), қум чарх-илони заҳарли ҳисобланади. Кўпчилик турларининг сони кескин камайиб кетмоқда. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш жамияти Қизил китобига 16 тур ва кенжа тури киритилган.

Loading...