ИЛОНЎТТИ

ИЛОНЎТТИ — Молгузар ва Нурота тоғлари орасидаги тоғ йўлаги, Сангзор дарёсининг тор водийси (Жиззах вилоятида). Уз. 16—18 км, эни 200—500 м, энг тор жойида ўзаннинг кенглиги 30 м. Мутлақ бал. 450—550 м. Тоғ ён бағирларининг мутлақ бал. 65—700 м. И. нинг кадимий туркий номи Темир қапиғТемир дарвоза») бўлган. Бундан ташқари «Жиззах йўли», «Сангзор водийси» каби тарихий номлари хам бор.

Илонўттида маҳаллий тоғ — водий шамоли эсиб туради. Шамолнинг ўртача тезлиги секундига 2,3—2,8 м, энг кучли эсганда 25—28 м га етади. Илонўттининг икки ён багри тик кўтарилган. Қуйи палео-зойнинг сланец, қумтош, мармарлашган оҳактош, порфиритлари (Молгузар тоғлари ён бағри) билан интрузив жинслар — гранит гранодиоритлардан (Қуйтош тоғлари ён бағри) тузилган. Сангзор водийси ўрта плейстоценнинг бошларида дарёнинг Молгузар тоғларини ювиши ва уни кесиб (ёриб) утиши натижасида вужудга келган. Ўша даврда Мирзачўл худудининг тектоник ҳаракатлар туфайли букилиши дарёнинг шу томонга қараб оқишига сабаб бўлган.

Илонўттидан Тошкент — Самарканд автомобиль йўли ва т. й. ўтган. Автомобиль йўлини қуриш ён бағир ҳисобига амалга оширилганлиги туфайли у анча тик ва кескин бурилишларга эга.

Тог йўлаги соҳибқирон Амир Темур номи билан аталиб, у ерда саёҳатчилар ва йўловчилар дам олиши учун мех,монхоналар, чойхоналар ва б. инфратузилмаларни қуриш режалаштирилган (3-жилд, 593-б. даги суратга қ.).

Prev Article

ИЛОНЛИКЎЛ