ИЛОНСОЙ РАСМЛАРИ

ИЛОНСОЙ РАСМЛАРИЗарафшон тизмасининг шим. ён бағридаги Илонсой дарасидан топилган қоятош расмлари (сойнинг чап қирғоғи бўйлаб жойлашган). Самарқанддан 15—16 км жан. да. 1938 й. да И. Сухарев, 1965—70 й. ларда Г. Шацкий, Р. Равшанов, М. Хўжаназаровлар томонидан ўрганилган. Илонсой расмлари мил. ав. 1мингй. ликнинг 2-ярми, мил. 1минг й. ликка мансуб, шунингдек, кейинчалик яратилган расмлар ҳам учрайди. Расмлар тош ва металл қуроллар ёрдамида шарпа, шакл ва чизма тарзда чекма усулда ўйиб ишланган. Ҳайвонлардан тоғ эчкиси, кийик, илон, ит, от, туя ва б., чавандозлар, одам шакли, турли нарса (ўқ-ёй)лар тасвирланган, шунингдек, араб ёзувлари ҳам учрайди. Илонсой расмлари шу ҳудудда яшаган элатлар маданияти, тарихини ўрганишда қад. санъат обидаси сифатида катта бадиий қимматга эга.

Ад.: Шацкий Г. Р., Рисунки на камне, Т., 1983.