ИЛОНСОЙ

ИЛОНСОЙ — Самарканд вилояти Самарқанд туманидаги сой. Зарафшон тоғ тизмасининг тармоғи — Қоратепа тоғларининг шим. ён бағридан бошла-нувчи 40 га яқин ирмоқларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Самарқанд ш. дан ўтувчи Дарғом каналига (чапдан) қуйилади. Уз. 24 км. Илонсой, асосан, ёмғир ва булоқлардан тўйинади. Бахрр ойларида серсув бўлади, этак қисми ёзда кўпинча куриб қолади. Экинзорларни суғоришда фойдаланилади.

Loading...