ИЛОҚ КОНЛАРИ

ИЛОҚ КОНЛАРИ — Жан. Чатқол ва Қорамозор тоғларида жойлашган қад. конлар. Жез давридан маълум бўлган. Олтин, феруза, кумуш, мис, қўрғо-шин, қалай, турли рангли жавоҳирлар, бўёқ ҳамда чинни тайёрлашда ишла-тиладиган гил қазиб чиқарилган. Илоқ конлари нодир металлари, айниқса, юқори сифатли кумуш билан шухрат қозонган. Мил. ав. 1минг йилликнинг 2-ярмида мил. 10-а. ларгача машҳур бўлган. Шарқ гео-графлари Илоқ конларини Афғонистондаги энг машҳур «Янги Панжшир» кон номи билан атаганлар. Шунингдек, улар бу ерда Кўҳисим (Кумуш тоғ) кони ҳам борлигини қайд этишган. Илоқ конларидан олтин қазиб чиқариш иккинчи ўрнида турган. Археологик ва геологик тадқиқотларга кўра, Беруний ҳам Илоқ конларини «Феруза кони» деб тилга олган. Илоқ конларида 2,5 млн. м3дан ортиқ бўлган қазиш ишлари ўтказилган, шундан 50% кумуш, 25% олтин олиш учун қазилган. Илоқ конлари к,ларининг олтин конлари — Қизилолма, Қўшбулоқ, Оқтурпоқ, Сартабуткон, Феруза конлари — Ўнгурликон, Оқтурпоқ, Ферузакон, кумуш ва ноёб металл руда конлари — Конимансур, Қоратошқўтон, Консой ва б. бўлган. 11-а. дан бошлаб Илоқ конларида руда қазиш ишлари сусаяди. Мўғуллар истилоси даврида кон ишлари деярли тўхтаган.

Амир Темур даврида Илоқ конларини ишга туширишда бирмунча жонланиш юз берган, аммо кейинчалик кон ишлари яна тўхтаб қолган. 1920-й. лардан ке-йингина қад. Илоқ конлари ўрнида Чатқол — Қу-рама саноат рни вужудга келди.

Prev Article

ИЛОРИН

Next Article

ИЛЬМЕНИТ