ИЛОҚ — тарихий вилоят. Тошкент вилоятининг жан. қисмида. Оҳангарон дарёси (13-а. бошларига қадар Илоқ деб аталган) ҳавзасида бўлган. Қад. деҳқончилик ва кончилик минтақаларидан. Мил. 5-а. дан мустақил давлат сифатида маълум. Илоқ ҳукмдорлари «Илоқ деҳ-қонлари» унвони билан юритилиб, катта иктисодий ва сиёсий мавқега эга бўлган. 6—7-а. ларда ZZ/ошга қўшилган. 9—10-а. ларда 17 шаҳар бўлган. Аҳолиси деҳқ-ончилик, чорвачилик, кенг кўламда маъдан қазиш ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Илоқ аҳолиси жанговарлиги ва эрксеварлиги билан машҳур бўлган. Илоқда давлат зарбхонаси бўлган. 10-а. охирларида Илоқ Қорахонийлар давлати таркибига кирган. Мўғуллар истилосидан сўнг Илоқ ерлари жалойирлар кабиласи тасарруфига ўтган. Илоқ номи 14-а. дан манбаларда учрамайди. Пойтахти Тункат ш. бўлган.