ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ — Илоқда танга пул зарб қилиш учун Тункат ш. да қурилган корхона (8-а.). Илок конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган. Илокда 8—9.-а. ларда «Маъдан аш-Шош» зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган. Тангаларда соф кумушнинг кўплиги сабабли Илоқ зарбхонаси тангалари 9-а. да бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган. Археологик қазишларда шим. да Швеция ва Нор-вегиядан тортиб жан. да Арманистонгача бўлган ҳудудда Илоқ тангалари хазиналари топилган. Тарихий манбаларга кўра, 10-а. да Мовароуннақрда давлат зарбхоналари фақат Самарқандда ва Илоқнинг пойтахти Тункатдагина бўлган. Илоқ зарбхонасида пуллар маҳаллий муомалалар учун мисдан, умумдавлат ха-зинаси учун қимматбаҳо металлардан зарб қилинган. Илоқ зарбхонасида чиқарилган охирги тангалар 11-а. нинг 2-ярмига оид.