ИЛОҚИЙ Шарафутдин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф (?, Илоқ — 1068) — ўртаосиёлик табиб, Ибн Синонинг шогирдларидан. Бухорода таълим олган. Тиб ва тиб тарихига оид «Куллиёти тибби Илоқий» («Илоқий табобати ҳақидаги рисолалар тўплами»), «Фусул Илоқий фи куллиёт тибб» («Табобат хақидаги рисолалар тўпламида Илоқий боблари»), «Муолажати Илоқий» («Илоқийнинг даво усуллари»), «Мухтасари Илоқий» («Илоқий мухтасари») каби асарлар ёзган. «Китоб ул-асбоб вал-аломот» («Сабаблар ва белгилар ҳақида китоб») асарида турли касалликларнинг келиб чиқиши, сабаблари, белгилари, уларни аниқлаш ва даволаш усуллари баеи зтилган. Буасарнинг қўлёзмаси Байрут ва Искандария ку-тубхоналарида сақланади. Илоқий нингасарлари ўз даврида табиблар учун муҳим қўлланма бўлган. Ҳинд олими Муҳаммад Аъзамхон Чаштий табобатга оид «Иксири Аъзам» («Аъзам оби ҳаёти») асарини ёзишда Илоқий асарларидан фойдаланган.