ИЛВАСИН

ИЛВАСИН — гўшти учун овланадиган ёввойи қушлар. Қирғовул, карқур, каклик, бедана, ёввойи ўрдак, чумчуқ, каптар, тувалоқ, чуғурчиқ ва ш. к. қушларнинг умумий номи. Илвасин тўр, тузоқ ёки милтиқ билан овланади. Илвасинлар гўштидан, асосан, шўрва, кабоб, димлама, . палов ва б. тансиқ таомлар тайёрланади.