ИЛЁС

ИЛЁС — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Илёс ўз қавми Баъл номли олтиндан ясалган бутга сиғиниб, залолатга ботгач, уларни ҳидоят йўлига даъват этиш учун пайғамбар қилиб юборилади. Aммо улар даъватни кабул қилмайдилар. «Бани Исроил»ни ҳидо-ят йўлига сола олмай умидлари узилган Илёс парвардигордан ўз жонини олиб, машаққатдан халос этишни сўрайди. Аллоҳ унга қавмини ислоҳ қилиш кжлатилганлигини, бинобарин жонини олмай, ўрнига сўраган нарсасини муҳайё этишни ваъда қилади. Илёсга 3 йилгача ёмғир ёғдириш-ёғдирмаслик их-тиёри берилади. Қурғоқчилик бошланиб халқ қаҳатчиликка учрайди, бегуноҳ ҳайвону қушлар ҳам нобуд бўлиб, дарахтлар қурийди. Шундан сўнг қавмнинг илтижоси билан Илёс ва Аляса (ас) Аллоҳга ёлвориб дуо қилгач, кўкда бу-лут пайдо бўлиб ёмғир ёғади. Хиёнаткор қавм эса яна ақдини бузиб залолат йўлига киради. Ривоятда Илёс пировардида самога кутарилиб кетгани айтилади. Библиядаги Илия тўғрисидаги ҳикоятларда ҳам шундай мазмун бор.

Prev Article

ИЛЕК