ИЛЁСХОЖА (14-а.) – Мўғулистон хони (1363—65). Туғлуқ Темурнкнт ўғли. Илёсхожага Шарқий Туркистон, Еттисув, Тяньшан этаклари, Иртиш ва Эмил дарёлари атрофидаги ерлар қараган. 1361 й. кузида отаси Мовароуннаҳрга зафарли юриш қилиб, Илёсхожага Моваро-уннаҳр ҳукуматини бошқариб туришни топширган. Мўғулларнинг Моваро-уннаҳрдаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш мақсадида бир неча марта Амир Темур ва Ҳусайн (қ. Ҳусайн ибн Мусал-лаб) га қарши жанг қилган. 1364 й. ҳоз. Шаҳрисабз туманининг Наматон қишлоғи яқинида И. Темурбек ҳамда амир Ҳусайн бошлиқ қўшин билан бўлган жангда асирга тушган. Бироқ, асир олган сипоҳлар уни бир нечта беклари билан қўйиб юборган. Кўп сонли лашкар билан такроран Мовароуннаҳрга ҳарбий юриш қилган Илёсхожа 1364 й. ёзида Тошкент ва Чиноз оралиғида Амир Темур ва амир Ҳусайн б-н қайта жангга киради ва ҳарб тарихидан Жанги лой («Лой жанги») деб ном олган ушбу тўқнашувда ғалаба қозонган ва Самарқандга юриш қилган, бироқ сарбадорлар ва шаҳар аҳолиси қаршилигига учраб Мовароуннаҳрни ташлаб қочган (қ. Сарбадорлар қўзғолони). 1365 й. И. Қабоқин мавзеида Соҳибқирон ва амир Ҳусайн билан бўлган навбатдаги жангда мағлуб бўлган ва Жета томонга қочган. У ерда Илёсхожа дуғлат аймоғининг сардори, тахт даъ-вогари Қамариддин томонидан ўлдирилган. Илёсхожани Чиғатой улусшшнт пойтахти бўлган Олмалиқ (Еттисувдаги кўҳна шаҳар)да отаси Туғлуқ Темурхон қабри ёнига дафн қилишган.
Ҳамидулла Дадабоев.