ИМАГО

ИМАГО (лот. imago — кўри-ниш) — ҳашаротлар индивидуал ривожланишидаги сўнгги (дефинитив) босқич, вояга етган ҳашарот. Қанотларининг тўлиқ ривожланганлиги ва қорнининг кей-инги қисмида жинсий ўсимталарнинг бўлиши Имагонинг асосий белгиси ҳисобланади. Имаго даврида ҳашаротлар тарқалади ва кўпаяди. Ҳашаротларнинг ўсиши ва пуст ташлаши тугалланади. Бир қанча ҳашаротлар Имагоси озиқланмайди ёки озикланиши чекланган бўлади. Кўпчилик ҳашаротлар Имаго даврида ҳаракатчан бўлади. Имаго даври бир неча соат ёки кундан (кунликлар, ай-рим тангақанотлилар, елпиғичқанотлилар эркаклари) бир неча ой ёки йилгача давом этади. Она асалари И. си 3 — 5 йил, айрим қора танли қўнғизлар И. си 15 йилгача ҳаёт кечиради.